Ўзбекистон | 14:40 / 27.09.2018
3378
1 дақиқада ўқилади

Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонасини очиш режалаштирилмоқда

Фото: Wikimedia Commons

27 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси аъзоларининг Қозон шаҳар ижроия қўмитаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда KazanFirst хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, учрашув чоғида йиғилганлар ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини муҳокама қилишди.

«Яқин кунларда Қозонда Ўзбекистоннинг бош консулхонасини очиш режалаштирмоқда», - дея айтиб ўтди Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консули Меҳриддин Хайриддинов.

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда у жойлашадиган бинони танлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон вакили Қозон ва Татаристон билан ҳамкорлик истиқболларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Билдирилишича, республикаларда дин, маданият, бошқа масалалар борасида ўхшаш жиҳатлар кўп.

Мавзуга оид