Россиянинг энг йирик компаниялари рейтинги эълон қилинди
Forbes нашри тузган, Россиянинг энг йирик компаниялари рейтингига кўра “Лукойл” компанияси 5,47 трлн рубллик йиллик тушум билан Россиянинг энг йирик компаниясига айланди.
Ҳаммаси бўлиб рейтингга 50 фоиздан кўпроқ акцияси хусусий мулкдорларга тегишли бўлган 200 компания киритилган. Рейтинг 2017 йилда қўлга киритилган тушум асосида тузилган. Биринчи ўнталикдан нефть-газ, ретейл ва металлургия соҳасидаги компаниялар жой олган.
Рейтингда 2-ўринни катта фарқ билан X5 Retail Group эгаллаган, унинг йиллик тушуми 1,29 трлн рублни ташкил қилган. Компанияга 77,8 фоиз даромадни “Пятерочка” тармоғи келтирган. 2017 йил охирига кўра бу тармоққа 11225 та дўкон кирган.
3-ўринни 1,27 трлн рубллик йиллик тушум билан “Сургутнефтегаз”, 4-ўринни 1,14 трлн рубллик тушум билан “Магнит” эгаллаган.
5-ўриндан “Татнефт” (681,2 млрд рубль), 6-ўриндан “Мегаполис” компаниялар гуруҳи (655,7 млрд рубль), 7-, 8- ва 10-ўринлардан Evraz (631,3 млрд рубль), НЛМК (587,1 млрд рубль) ва Rusal (581,3 млрд рубль) металлургик холдинглари ўрин олган. 9-ўринга эса табиий газ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “НОВАТЭК” компанияси қўйилган (583,2 млрд рубль).
Рейтингга киритилган 200 компаниянинг умумий тушуми бир йил ичида 12 фоизга ўсиб, 36 трлн рублни ташкил қилган. Компаниялар ичида кўмир ишлаб чиқарувчи компаниялар энг кўп миқдорда (ўртача 42,8 фоизга) бойиган. Бунга эришишда уларга кўмир нархларининг ўсиши қўл келган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
20:51 / 04.10.2024