Жаҳон | 07:57 / 28.09.2018
5443
1 дақиқада ўқилади

Манба: Пётр Порошенко ва Дональд Туск Азов денгизини муҳокама қилишди

Фото: Eric Vidal/Reuters

Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси доирасида Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск ва Украина президенти Пётр Порошенко Азов денгизи масаласини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда РИА «Новости» Евроиттифоқ тузилмаларидаги манбага асосан хабар бермоқда.

Шунингдек, таъкидланишича, Украина етакчиси аввалроқ твиттердаги ўз саҳифасида Украина манфаатларини Азов денгизида Россиядан ҳимоя қилишда «халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш зарурлиги борасидаги позиция» учун Тускка миннатдорлик билдирган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Европа иттифоқидаги манба Порошенконинг бу баёнотини тасдиқлаган.

«Бу ҳақиқатан ҳам Нью-Йоркда бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда муҳокама қилинди, аммо менда музокараларнинг тафсилотлари йўқ», - дея айтиб ўтган манба.

Шу билан бирга, манба Украина президенти қандай саъй-ҳаракатларни назарда тутганига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Азов денгизидаги базанинг вазифалари айтилганди

Мавзуга оид