Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талончилик қилмоқчи бўлган коллеж ўқувчиси ушланди
2018 йил 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи, Юнусобод машинасозлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, муқаддам судланган Е.И. шу даҳа олдида фуқаро Т.Д.ни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг чўнтагидан “МI-5” мобиль телефонини олаётган вақтида Т.Д. уйғониб қолган ва Е.И. унга куч ишлатиш йўли билан тан жароҳат етказиб мобиль телефонини ташлаб, воқеа жойидан қочаётган вақтида ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026