Google Apple’га йилига 9 млрд долларгача пул тўлайди
Apple илк бор iPhone’ни тақдим этганида Safari браузерида Google’дан қидирув тизими сифатида фойдаланиши аниқ эди. Чунки ўша даврда Google етакчи қидирув тизими ҳисобланар, Microsoft’нинг Bing қидирув тизими 2009 йилгача мавжуд эмасди.
Аммо Google Safari браузерида асосий қидирув тизими бўлиш учун Apple’га яхшигина пул тўлайди. Унинг бу мақсад учун қанча пул тўлаши эса номаълум. Фақат бир марта, 2014 йилги суд ҳужжатида Google асосий қидирув тизими бўлиш учун Apple’га йилига 1 миллиард доллар тўлаши кўрсатилган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, ўшандан буён бу тўлов миқдори ошган: ОАВ 2017 йилда 3 миллиард доллардан ортиқ пул тўланганини ёзган. Goldman Sachs таҳлилчиси Род Холлнинг айтишича, Google 2018 йилда Apple’га 9 миллиард долларгача тўлайди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу рақам 2019 йилда 12 миллиард долларга етиши мумкин.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
08:10 / 15.11.2024