Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги фожиа. Бош прокуратура янги тафсилотларни маълум қилди
Сурхондарёда 11 ёшли қизча зўрланиб, ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу ҳодиса бўйича янги тафсилотларни маълум қилди.
Қайд этилишича, 2018 йил 25 сентябрь куни соат 21:30ларда Узун тумани, “Маландиён” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А. томонидан яшаш уйи ертўласидан Т.А.нинг вояга етмаган қизи Ш.А.нинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқаро А.Х. 2018 йил 25 сентябрь куни қариндошининг уйида таъмирлаш ишларини эрталаб тахминан 08:00ларда бошлаб, шу куни соат 13:00ларда бирга ишлаётган икки нафар шериклари билан тушлик қилиб, бир шиша ароқ ичиб, шундан сўнг соат 14:50лар чамасида қариндоши Ф.Ш.нинг қўшниси Т.А.нинг яшаш уйига бориб, унинг қизи Ш.А. билан уйининг ертўласида қизнинг қаршилигига қарамасдан жинсий алоқада бўлиб, номусига тегиб, сўнг қасддан бўғиб ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 26 сентябрь куни ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026