Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ банкларига киберҳужумлар сони кескин ошди
Фото: REUTERS
АҚШда баъзи йирик банклар сўнгги пайтларда компьютер тизимларига нисбатан киберҳужумларнинг сони ошганлиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Нашрнинг манбалари сўзларига кўра, хакерлар ҳаракати Bank of America, Wells Fargo, JPMorgan Chase ва Citigroup каби молиявий муассасалар фаолиятига тегишли бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, киберҳужумлар «фирмаларнинг компьютер тармоқларида заифликларни» аниқлаши керак эди.
Аниқлик киритилишича, бундай маълумотларни қўлга киритиш бозордаги вазият беқарорлашишига олиб келиши мумкин. Рўй берган ҳодисалар сабабли, ҳукумат банкларга хакерларнинг компьютер тизимларига кириб боришига йўл бермайдиган хавфсизлик чораларини кўриш ҳақида маслаҳат билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Россия махсус хизматлари томонидан ишлаб чиқилган янги киберқурол ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
16:08 / 30.01.2026
Трамп Путин кучли совуқ туфайли Киевга зарбаларни тўхтатиб туришини айтди
15:32 / 30.01.2026