Жаҳон | 08:26 / 01.10.2018
4037
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Сурияда жангарилар қуролсизланиши учун пул ажратишга тайёр

Фото: РИА Новости

БМТ бош котибининг ҳуқуқ устуворлиги ва хавфсизлик муассасалари бўйича ёрдамчиси Александр Зуевнинг маълум қилишича, Европа иттифоқининг кўплаб давлатлари Сурияда жангариларни қуролсизланиш учун пул ажратишга тайёр турибди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи давлатлари суриялик қочқинлар ўз юртига қайтишидан манфаатдордир. Зуевнинг таъкидлашича, бундай дастурни тайёрлашга бир неча ой кетади, аммо ҳали БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли мандати ва Сурия ҳукуматидан мурожаат йўқдир.

«Мен ишончим комилки, кўплаб ғарбий Европа давлатлари Яқин Шарқ ва Суриядан миграция оқимини тўхтатишдан манфаатдордир. Бу давлатлар орасида Швеция, Германия, Норвегия, Нидерландия, Франция каби жуда катта донорлар бор», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ етти давлат БМТга Сурия бўйича чақириқ билан чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид