Жаҳон | 15:52 / 01.10.2018
17265
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда собиқ президент Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда

Фото: Reuters

Қирғизистонлик парламентарийларнинг сўзларига кўра, собиқ давлат раҳбари мамлакат учун кўп зарарга сабаб бўлган битимни тузишда айбдордир, деб хабар қилмоқда «Курсив».

Хусусан, мухолиф фракция «Онугуу-Прогресс» депутати Исҳоқ Масалиев ва «Республика - Ата-Журт» ҳукуматга яқин фракция парламентарийси Қурманқул Зулушев «Президент фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга тузатишларни палатадаги муҳокамаларга олиб чиққан. 

«Жамоатчилик эшитувларидан сўнг қонунга киритилиши таклиф ўзгаришлар тузатишларнинг дастлабки версияси қайта ишланди ва ундан 12-моддани чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. Қонун собиқ давлат раҳбарининг тўлиқ дахлсизлигини чеклашни назарда тутади, 12-модда эса - собиқ президентга тўлиқ дахлсизликни кафолатлайди», - дея айтиб ўтди парламент матбуот хизмати вакили.

Қирғизистон парламенти веб-сайтида айтилишича, кейинчалик Қирғизистон собиқ президенти дахлсизликдан маҳрум этилади ва уни президентлик ваколатларини бажариш чоғидаги ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун тегишли жавобгарликка тортиш мумкин.

Муҳокама чоғида депутатлар 2017 йилнинг ноябрида ўз ваколатларини топширган собиқ президент Алмазбек Атамбоев 2013 йилда Хитойнинг TBEA компанияси билан ХХР «Эксимбанк»и кредит маблағларига ИЭС модернизацияси учун Қирғизистонга зарарли бўлган кўп миллионли битим имзолангани учун масъул эканини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонлик депутат Ўзбекистонга сув сотишни таклиф қилганди

 

Мавзуга оид