Ўзбекистон | 12:28 / 01.10.2018
7435
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид