Спорт | 12:21 / 02.10.2018
31676
1 дақиқада ўқилади

Макгрегор: Нурмагомедов майда бўлакларга сочилиб кетади

Фото: REUTERS

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

30 ёшли ирландиялик Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) амалдаги чемпионини «синдириб ташлашга» ваъда берди.

«Мен уни яхшилаб дўппослайман, уни синишга мажбур қиламан. У майда бўлакларга ажралиб кетади. У зарбаларни яхши қабул қила олади, деб ўйламайман», - дея ирландияликнинг сўзларини келтиради «Би-би-си».

Нурмагомедов - Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегорнинг мураббийи Ҳабиб Нурмагомедовдаги муаммоларни эслатганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид