Жаҳон | 15:40 / 03.10.2018
12261
1 дақиқада ўқилади

Кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Фото: EPA

2018 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти Фрэнсис Арнольд, Жорж Смит ва Грегори Винтерга берилди.

Улар мукофотни ферментлар эволюцияси ва пептидлар ҳамда антижисмларни акс эттириш соҳасидаги тадқиқотлар учун қўлга киритишди. 

Бу ҳақда Швеция Қироллик фанлар академиясининг кимё бўйича Нобель қўмитаси эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, физика бўйича Нобель мукофоти лазер физикаси соҳасидаги кашфиётлар учун берилганди.

Ундан аввал  тиббиёт бўйича бу йилги Нобель мукофоти саратонга қарши курашган олимларга берилгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид