Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимё бўйича Нобелни металлоорганика бўйича уч мутахассис олди
Кимё бўйича Нобел мукофоти япон олими Сусуму Китагава, австралиялик олим Ричард Робсон ва асли келиб чиқиши иорданиялик бўлган америкалик олим Омар Ягига берилди. Улар «металлоорганик каркасларни ишлаб чиққани учун» мукофотига сазовор бўлди.
Фото: REUTERS
Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти координацион кимё бўйича ихтисослашган япон кимёгари, Киото университетидан Сусуму Китагавага, Мелбурн университетидан австралиялик Ричард Робсон ва асли келиб чиқиши иорданиялик бўлган америкалик кимёгар, Берклидаги Калифорния университетининг кимё профессори Омар Ягига берилди. Швеция Қироллик Фанлар академияси 8 октябр, чоршанба куни Стокҳолмда эълон қилганидек, улар «металлоорганик каркасли тузилмаларни ишлаб чиққани» учун мукофотга сазовор бўлди.
«Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти лауреатлари газлар ва бошқа кимёвий моддалар ўтиши мумкин бўлган катта бўшлиқларга эга молекуляр тузилмаларни яратди. Металлоорганик каркаслар деб аталадиган бу тузилмалар чўл ҳавосидан сув йиғиш, карбонат ангидридни ушлаш, заҳарли газларни сақлаш ёки кимёвий реакцияларни катализлаш учун ишлатилиши мумкин», дейилади пресс-релизда.
Қайд этилишича, 1989 йилдан буён ушбу соҳада тадқиқот олиб борган Ричард Робсон сон-саноқсиз бўшлиқлар билан тўлдирилган тартибли, уч ўлчамли кристалларга ўхшаш биринчи молекуляр тузилмаларни яратган. Шу билан бирга, Сусуму Китагава ва Омар Яги ушбу тузилмаларнинг барқарорлиги ва мослашувчанлигига эришишга муваффақ бўлди. Нобел кимё қўмитаси раиси Хайнер Линке шундай таъкидлади: "Металлоорганик каркаслар янги функцияларга эга бўлган мослаштирилган материалларни яратиш учун илгари тасаввур қилиб бўлмаган имкониятларни очиб, улкан салоҳиятни тақдим этади".
Мавзуга оид
10:34 / 14.08.2025
7 та давлат Трампни тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди
11:47 / 08.07.2025
Нетаняҳу Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурди
01:51 / 11.12.2024
Нобел мукофоти совриндорлари тақдирланди — фотосуратлар
09:18 / 27.11.2024