09:08 / 03.10.2018
12145

Нетаньяху АҚШга миннатдорлик билдирди

Фото: REUTERS

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Америка томонига мамлакатнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда сиёсатчи фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзган.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилаётган қўллаб-қувватлов давлатлар ўртасидаги кучли муносабатларнинг асосидир.

«Америка маъмурияти ва конгрессига Исроил қўллаб-қувватланаётгани ҳамда келгуси ўн йилга мўлжалланган молиявий ёрдам тўплами учун миннатдорчилик билдираман», - дея маълум қилди Нетаньяху.

Top