Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 200 минг долларга «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Шу йил 29 май куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил декабр ойида Белтепа кўчасида яшовчи Б.П. шу кўча ҳудудида Олмазор туманида яшовчи Н.Р.га биргаликда тадбиркорлик қилишни таклиф етиб, Хитой Халқ Республикасидан спирт маҳсулотини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган жиҳозларни олиб келишини айтиб, алдов йўли билан 200 минг АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай воқеа жойидан яширинганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида Б.П. ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:31
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026