Ўзбекистон | 08:46 / 04.10.2018
47813
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна ер силкиниши қайд этилди

Фото: Pinterest

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (38,71 Н, 66,09 Э).

Зилзила магнитудаси М=3,6.
Зилзила чуқурлиги Н=30 км.

Зилзила кучи Қарши шаҳрида -3 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни ҳам Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кузатилган

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид