Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида барпо этилаётган 16 қаватли кўп қаватли турар жой биносида зилзилабардошлик синови ўтказилиб, иншоот конструкцияларига 8 балли зилзилага мос тебраниш берилди.
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласи “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида барпо этилаётган 16 қаватли кўп қаватли турар жой биносида зилзилабардошлик синови ўтказилди.
Синов жараёнида махсус вибродинамик ускуна ёрдамида бино конструкцияларига 8 балли зилзилага мос тебраниш берилди. Таъкидланишича, мазкур усул иншоотнинг сейсмик барқарорлигини реал шароитга яқин ҳолатда баҳолаш имконини берди.
Қайд этилишича, ўтказилган синов натижалари асосида келгусида биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026