Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь икки хорижий жосусни номақбул шахс деб эълон қилди
Фото: РБК
Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) раҳбари Валерий Вакульчикнинг хабар беришича, Беларусь икки нафар чет эллик жосусни нон-грата шахси, яъни номақбул шахс деб эълон қилди. Бу ҳақда «БелТА» ёзмоқда.
Вакульчикнинг сўзларига кўра, бу ташқи сиёсат ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ.
«Бу ҳафта биз икки кишини нон-грата шахси деб эълон қилдик», - дея маълум қилган Вакульчик.
У бу шахслар қайси давлат фуқаролари эканига аниқлик киритмаган. КГБ раиси жосуслик ташқи сиёсат билан алоқадор эканини билдириб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нидерландия ГРУнинг киберҳужуми олди олинганини маълум қилиб, мамлакатдан 4 россияликни чиқариб юборилганди.
Мавзуга оид
12:04 / 23.01.2026
Россия фойдасига жосуслик: Венада махсус хизмат собиқ ходими устидан суд бошланди
08:00 / 05.11.2025
Австрияда эҳтимолий россиялик жосус фош этилди
09:48 / 03.07.2025
Эрон икки французни "Моссад" фойдасига жосусликда айблади
11:03 / 17.02.2025