Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон икки французни "Моссад" фойдасига жосусликда айблади
Теҳрон Франциянинг икки фуқароси Сесил Колер ва Жак Парини Исроил миллий разведка хизмати учун ишлаганликда айблади, деб хабар бермоқда AFP дипломатик манбага таяниб.
Теҳрон жосусликда гумонланиб Эронда уч йилдан ортиқ қамоқда сақланаётган икки француз фуқароси, 40 ёшли Сесил Колер ва унинг шериги 72 ёшли Жак Парини Исроил миллий разведка хизмати - "Моссад" учун ишлаганликда айблади. Бу ҳақда 2 июл, чоршанба куни французларга яқин доиралар ва дипломатик доиралардаги манбага таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
Улар жосусликдан ташқари «режимни ағдаришга фитна уюштириш» ва «коррупция»да ҳам айбланмоқда. Ислом Республикасида учта жиноятнинг ҳар бири ўлим билан жазоланади.
«Бу айбловлар, - агар улар ҳали тасдиқланса, - мутлақо асоссиздир», - деди дипломатик манба.
Сесил Колернинг синглиси айтишича, судя ҳар учала айбловни эълон қилган. 1 июл, сешанба куни французларнинг олдига Франциянинг Теҳрондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили ташриф буюрди.
Колер ва Пари 2022 йилнинг май ойида Эронда қўлга олинган. Улар Теҳрондаги Эвин қамоқхонасида бир кишилик камерада сақланган. 23 июн куни Исроил қамоқхонага зарба берганидан бери уларнинг жойлашуви ошкор этилмаган.
Мавзуга оид
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026