Жамият | 12:04 / 05.10.2018
8900
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда ўқитувчини тунаган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 3 октябрь куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи муқаддам судланган Б.Х. Чилонзор 6-даҳа ҳудудида жойлашган ўрта мактаб ўқитувчиси Р.Э. исмли аёлга тегишли ичида 150 минг сўм пули ва 2 000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида Б.Х. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид