Жаҳон | 15:42 / 05.10.2018
32279
1 дақиқада ўқилади

Интерпол раҳбари йўқолиб қолди

Фото: AOP

Франция полицияси Интерпол раҳбари Мэн Хунвэйнинг йўқолиб қолиши ҳолати бўйича тергов бошлади, деб хабар қилмоқда Independent.

Хабар берилишича, 64 ёшли Мэн Хунвэй 29 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетгач, бир ҳафтадан бери алоқага чиқмаган.

У йўқолиб қолгани ҳақидаги ариза хотини томонидан берилган, у билан Хунвэй Лионда истиқомат қилади.

2016 йилда Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Хунвэй Интерпол президенти этиб сайланди. 

Мавзуга оид