Жаҳон | 11:06 / 05.10.2018
6617
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Клинтон штаби ФҚБга «Россия аралашуви» бўйича материалларни берган

Фото: AP

2016 йил охирида Хиллари Клинтоннинг сайловолди штаби ФҚБга АҚШдаги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви ҳақидаги материалларни топширган. Бу ҳақда Fox News телеканали АҚШ конгрессидаги манбаларга асосан хабар берди.

Манбалар маълумотига қараганда, Клинтон штаби, Демократик партия миллий қўмитаси ва Perkins Coie фирмасида ишлаган ҳуқуқшунос Майкл Сассман ФҚБ ходими Жеймс Бейкерга ҳужжатлар ва маълумотларни сақлаш қурилмаларни берган. Манбаларнинг қўшимча қилишича, Бейкер Сассманнинг қадамида ҳайрон бўлган. Уларнинг сўзларига кўра, ФҚБ ходими ҳуқуқшунос билан фақат бир марта учрашганлигини таъкидлаб ўтган.

Fox News маълумотларига кўра, Бейкер билан юз берган ҳолат ҳақида 3 октябрь куни бўлиб ўтган конгресснинг ёпиқ йиғилишида маълум қилинган. Икки республикачи конгрессменнинг телеканалга маълум қилишича, ФҚБ ходимининг кўрсатмалари Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви билан боғлиқ тергов сиёсий хусусиятларга эга эканини исботлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Hill демократлар сайловлар олдидан Трамп ва Россия эҳтимолий келишувини ФҚБ билан муҳокама қилишгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид