Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Уммондаги машқларда «Россияга қарши» дронлардан фойдаланмоқда
Фото: REUTERS
Британия ҳарбийлари Уммондаги машқлар давомида биринчи маротаба учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланмоқда, дея хабар беради The Times.
Таъкидланишича, ушбу дронларнинг нархи 1 минг фунтдан (тахминан 1,3 минг доллар) камроққа тенг. Нашр маълумотларига кўра, ўтган йили бундай учувчисиз учар қурилмалар британияликларда Рождествога оммабоп совға бўлган.
Шунингдек, нашр хабарига кўра, машқлар давомида британиялик ҳарбий хизматчиларда бир неча шартли рақиблар, жумладан, Россия ҳам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Скрипаллар ишида Москванинг ёрдамидан бош тортгани хабар қилинганди.