Фан-техника | 08:08 / 09.10.2018
5411
1 дақиқада ўқилади

Google+ ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун ёпилмоқчи

Фото: AFP 2018 / Prakash Singh

Google компанияси ўзининг Google+ ижтимоий тармоғини индивидуал фойдаланувчилар учун ёпади. Компанияда таъкидланишича, бу жараён 10 ой вақт олади. 

“Ижтимоий тармоқни қўллаб-қувватлашнинг қийинлиги ва Google+’нинг фойдаланувчилар учун версияси оммавийлиги жуда пастлиги сабабли уни ёпишга қарор қилдик”, деб айтилган хабарда. Фойдаланувчилар ўз маълумотларини сақлаш ва кўчириб ўтказиш бўйича йўриқномалар олишади.

Компанияда таъкидланишича, сервисга ташриф буюрувчиларнинг 90 фоизи унда бор-йўғи 5 сония вақт ўтказишган. Шунингдек, Google+ 500 мингдан кўпроқ аккаунтдаги маълумотларни қамраб олган бўлиши мумкин бўлган хатоликка эгалиги маълум қилинган. 

Ушбу хатолик дастурчиларга 2015 йилдан хато топилиб, бартараф этилган 2018 йил мартигача фойдаланувчиларнинг яширин маълумотларига кириш имконини берган. Дастурдаги хатодан 438 та бошқа дастур фойдаланган бўлиши мумкин, бироқ улардан бирортаси бу хатодан фойдалангани ва дастурчилар бу хатони билишганининг бирорта исботи йўқ.

Мавзуга оид