Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон билан чегара масаласида учрашув ўтказилди
2018 йилнинг 2-8 октябрь кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида олдинроқ ўтказилган қўшма дала топография-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
12:53 / 17.02.2026