18:36 / 10.10.2018
6694

Шимолий Корея молиявий разведкаси ўз сайтини ишга туширди

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Шимолий Корея молиявий разведкаси Интернетда Пхеньяннинг пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш чоралари ҳақида маълумот берувчи веб-сайт яратди.

Корейс ва инглиз тилларидаги КХДР Молиявий разведка бошқармаси (FIA) веб-сайти турли тушунтиришлар, ўзи ҳақида маълумотлар ва пул ювиш ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунларни эълон қилиб боради. Ушбу қонун жорий йилнинг 19 март куни махсус ҳуқуқий акт билан қонуний кучга кирди.

Шу билан бирга, Қўшма Штатлар муқаддам Пхеньянга нисбатан қўлланилган санкциялар фонида КХДРни пул ювиш ва терроризмни молиялашда айблаганди. Шимолий Корея ушбу айбловларни рад этади.

«Пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш КХДРнинг муҳим сиёсатидир», - дея таъкидлайди мамлакат Молиявий разведка бошқармасининг сайти.

Ушбу хизмат давлатнинг мувофиқлаштирувчи қўмитасига яқин фаолият юритади ва амалдаги қонунларга мувофиқ «мустақил» разведка фаолияти билан шуғулланади.

2014 йилда ташкил этилган хизмат катта миқдордаги шубҳали битимлар бўйича маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади ҳамда уни КХДРнинг молиявий, маъмурий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларига беради. Офис, шунингдек, КХДР томонидан ратификация қилинган конвенциялар асосида ушбу соҳадаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан қачон учрашишини айтганди.

Top