Африканинг энг ёш миллиардери ўғирлаб кетилди
Танзанияда номаълум кишилар 43 ёшли сиёсатчи ва биснесмен, Африканинг энг ёш миллиардери деб эътироф этилувчи Муҳаммад Дюжини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда мамлакатнинг энг йирик шаҳри Дар-ас-Салом полицияси маълум қилган.
Таъкидланишича, Дюжига 11 октябрда эрталаб Oyster Bay туманидаги Colosseym фитнес-клубига машғулотга келаётганда ҳужум қилишган. Шуниси маълумки, жиноятчилар эртароқ келиб, миллиардерни кутиб ўтиришган.
Гувоҳларнинг айтишича, икки нафар оқ танли эркак Дюжини Toyota Surf маркасидаги йўлтанламасга тиқиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Босқинчилар гувоҳларни чўчитиш учун ҳавога ўқ узишган.
Маълум қилинишича, шу сабабли маҳаллий полиция барча аэропортлар ва шаҳардан чиқиш жойларини тўсиб қўйган. Миллиардерни ўғирлаш гумони билан 3 киши ҳибсга олинган, уларни жиноятни содир этишга ундаган сабаб номаълум бўлиб қолган.
Дюжи Танзаниянинг тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналарини бирлаштирувчи METL компаниясига эгалик қилади.
Forbes журнали 2018 йил февраль ҳолатига кўра, бизнесменнинг бойлигини 1,5 млрд долларга баҳолаган. У Африканинг энг бадавлат одамлари рўйхатида 17-ўринни эгаллайди ва “қора” қитъадаги энг ёш миллиардер ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:48 / 23.09.2024
Жанубий Африкада кутилмаган қор туфайли транспорт ҳаракати издан чиқди
22:00 / 09.09.2024
Хитой – Африканинг “катта оғаси”ми?
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
11:37 / 05.09.2024