Технология | 13:47 / 11.10.2018
7472
2 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб Интернет тармоғида 11 октябрь куни узилишлар юз беради

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Алексей Майшев

11 октябрда Халқаро домен номларини бошқариш бўйича корпорациянинг (ICANN) криптографик калитлари ўзгариши муносабати билан дунёдаги фойдаланувчилар Интернетдаги носозликка дуч келишади, дея хабар беради «Известия».

Мутахассисларнинг айтишича, гап бутунжаҳон тармоғи ишидаги глобал муаммолар ҳақида кетаётгани йўқ. Mobile Research Group таҳлилчиси Элдор Муртазиннинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар 48 соат ичида баъзи қийинчиликларга дуч келишади. Баъзи ресурсларга кириш, Интернет-саҳифаларни юклаш билан боғлиқ муаммолар юз бериши мумкин.

Айрим фойдаланувчилар эски ускуналарга эга провайдердан фойдалансалар, тармоққа уланиш билан боғлиқ муаммоларга тўқнаш келишади.

Бундай ҳолда, бу ҳодиса кутилганидек катта бўлмайди. Дастлабки тестлар ўтказилди, улар калитларни алмаштириш жараёни минимал муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатди.

Хусусан, рақамли иқтисодиёт бўйича мутахассис Арсений Шчельциннинг аниқлик киритишича, асосий дастурий таъминот аллақачон муваффақиятли янгиланганлиги сабабли ҳеч қандай ташвиш келиб чиқиши керак эмас. 

Криптографик калитларни ўзгартиришнинг жараёни инфратузилма учун ҳар куни юзага келадиган таҳдидларнинг сезиларли даражада ривожланиши туфайли юз беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид