Ўзбекистон | 09:42 / 11.10.2018
10598
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтда интеллектуал видеокузатув тизими жорий қилинади

Фото: Depositphotos

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Унда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, маданият ва истироҳат боғлари, деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг кириш-чиқиш жойларига интеллектуал видеокузатув тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хусусан, бу борада хориж тажрибасидан самарали фойдаланиш ва истиқболли лойиҳаларни амалиётга кенг жорий этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, йиғилишда мутасаддилар бу борадаги камчиликлар ҳақида тўхталиб, ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид