Иқтисодиёт | 10:50 / 11.10.2018
9606
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореянинг фойдали қазилмалари захираси 3,3 триллион долларга баҳоланди

Фото: Kobiz Media

Шимолий Корея эгалик қиладиган фойдали қазилмалар захираси 3,3 трлн долларга баҳоланди. Бу Жанубий Кореяникидан 15 марта кўпроқдир, деб айтилган Жанубий Кореянинг Маъданли захиралар корпорацияси докладида.

Докладга кўра, Шимолий Корея 6 млрд тонна магнезит, 2 млн тонна графит ва 250 минг тонна вольфрамга эга. Пхеньян уларни қазиб олиш бўйича хорижий компаниялар билан 40 та келишув имзолаган. Бу компаниялардан 90 фоизи Хитой компанияларидир. 

Жанубий Кореянинг ҳукмрон Демократик партияси “Тобуро” депутати Пак Чжун Хитойнинг Шимолий Кореянинг фойдали қазилмалари бозорида етакчилик қилаётганидан хавотир билдирган ва Сеулни бу қазилмалар олинишига иложи борича тезроқ қўшилишга чақирган.

“Агар Жануб Шимолнинг захираларига рухсат олса, унда биз бир неча аср давомида улардан барқарор фойдалана оламиз”, деб айтган депутат. Унинг таъкидлашича, ҳукумат тезкорлик билан тегишли чоралар қабул қилиши лозим.

Шимолий Корея процессорлар, смартфонлар ва бошқа юқори технологик маҳсулотларни тайёрлашда қўлланувчи ноёб металларнинг дунёдаги энг катта захираларига эга. Шу билан бирга, ушбу давлатла бу захираларни қазиб олишга мўлжалланган замонавий қурилмалар деярли йўқ. Бундан ташқари, Пхеньянга БМТ санкциялари сабабли бу фойдали қазилмаларни сотиш тақиқланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти