Тожикистондаги ШҲТ саммитида 12та ҳужжат имзоланди
Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) йиғилиши якунлари бўйича Кенгашнинг 10 та қарори ва ҳамкорлик бўйича идоралараро 2та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Тожикистон ОАВ хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбарлари қуйидагиларни имзолашди: ШҲТ котибиятининг Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи, ШҲТнинг 2017 йилги бюджетини амалга ошириш натижалари бўйича молиявий ҳисоботи ва 2019 йилга бюджет.
Ташкилотнинг доимий фаолият юритадиган органлари ишини ихтиёрий равишда қўллаб-қувватлаш, ШҲТ доимий фаолият юритадиган органларининг ишини топширишни таъминлаш, молиявий таъминот тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш, Ташкилотга аъзо давлатларнинг янги таҳрирдаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастури, ШҲТ давлатлар минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш дастурини тайёрлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг 2019-2020 йиллардаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлиги бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») ишлаб чиқиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепцияси ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг қўшма баёноти имзоланди.
Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар вазирлик ва идораларининг тегишли раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини ҳамда трансчегаравий эпизоотик касалликларни биргаликда олдини олиш ва курашиш соҳасида техник ҳамкорлик бўйича ваколатли идоралар вакиллари ўртасидаги Меморандумни имзоладилар.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024