Light | 19:00 / 14.10.2018
19098
2 дақиқада ўқилади

Чекишга тобелик генетик табиатга эга экани аниқланди

Фото: Pinterest

Париждаги Пастер Институти ходимлари тадқиқотлар давомида CHRNA5 генлари мутациясини аниқлашди ва уни 5SNP дея номлашди. ДНК кодидаги айнан шу «хатолар» инсонларнинг тамакига тобелигига таъсир кўрсатади, дейилади «Ортодокс» тиббий порталида.

Олимларнинг сўзларига кўра, чекишга тобелик психологик эмас, генетик табиатга эга.

Тадқиқотчилар сичқонлар иштирокида тажриба ўтказишган. Мутахассислар кемирувчилар танасига CHRNA5 генини киритишган. Сичқонлар жойлашган катакка тамаки тутуни йўлланган. Маълум бўлишича, фақат CHRNA гени киритилган сичқонлардагина никотинга тобелик пайдо бўлган. Қолган сичқонлар тутунга реакция билдирмаган ёки уларда тобелик дефект генли сичқонларга қараганда кўпроқ вақт ўтгачгина қайд этилган. 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кейинги босқичда улар одамлар учун зарарли одатлардан халос бўлишга ёрдам берувчи препаратларни ўйлаб топишади. Гап фақат сигаретларда эмас, балки спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар ҳақида ҳам. Мазкур кашфиёт экспертларга CHRNA генида 5SNP мутациясини йўқ қилувчи дори воситаларини ишлаб чиқиш имконини беради. Натижада одамлар тамаки, гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга тобеликдан қутулишади. 

Мавзуга оид