23:57 / 16.10.2018
5366

Яманда 2,2 млн бола очликдан азият чекмоқда

ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, фуқаролик уруши билан қамраб олинган Яманда камида 2,2 млн бола очликдан азият чекмоқда.

4 йилдан бери уруш тинмаётган Яманда гуманитар вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими издан чиққан, тиббий муассасаларнинг ярмидан кўпи ишламайди, тиббий ходимлар бир неча йилдан бери маош олмайдилар. Шунингдек, вабо билан касалланиш ҳолатлари сони ошмоқда. 

Яманнинг 27 млн аҳолисидан 16 миллиони тиббий хизматларга эҳтиёж сезади. 400 минг бола шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.

Top