Скрипалларнинг заҳарланиши Солсберидаги кўчмас мулк бозорига зарба берди
ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизини Британиянинг Солсберида шаҳри заҳарлаш шунга олиб келдики, ушбу шаҳарда кўчмас мулк қарийб 10%га арзонлашди. Бу ҳақда The Guardian газетаси ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, май ойидан июль ойига қадар сотилган уйлар ўртача 299,2 минг фунт турган. Бироқ, ундан аввалги уч ойда улар ўртача 328,2 минг фунт стерлингга сотилган.
Cashback Remortgages кредит ташкилотининг тадқиқотига кўра, Солсберида кўчмас мулкка нархларнинг тушиши тахминан 8,8 фоизни ташкил этди. Солсбери жойлашган Уилтшир графлигининг бутун ҳудудида шу даврда кўчмас мулк қиймати 1,9%га ўсишига қарамай, юқоридаги шаҳарда нархлар пасайган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солсберидаги заҳарлаш билан боғлиқ ҳолатда гумонланаётган «Александр Петров» ГРУ зобити Александр Мишкин бўлиб чиққанди.
Мавзуга оид
23:14 / 14.10.2024
Британияда «Новичок» ёрдамида заҳарланиш иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020