Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомашиналар рақамини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Шу йил 18 июль куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 5та турли русумдаги автомашиналарининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у автомашиналарга қўлда ёзилган “свяжитесь со мной в телеграмме @vash nomer”, деб ёзилган маънодаги хатларни қолдириб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бектемир туманида яшовчи Т.Д. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026