Ўзбекистон импорт имтиёзларини узайтириш бўйича АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда
Ўзбекистон айрим товарларни АҚШга импорт қилиш учун имтиёзлар тизимида иштирок этишни узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Kun.uz мухбирига хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу рўйхатга 4 мингдан ортиқ ўзбек товарлари киради.
«Бизда GSP бор ва биз энг яхши имтиёзларни оляпмиз. Ҳозир гап узайтириш ҳақида кетмоқда. Ўзбекистонда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида учта халқаро ҳужжатга қўшилиш бўйича иш олиб борилмоқда», - деди Хўжаев.
Ўзбекистонда Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига қўшилиш бўйича масала кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024