Спорт | 20:15 / 17.10.2018
2542
1 дақиқада ўқилади

Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшилари аниқланди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ўтказиб келмоқда.

Ортда қолган сентябрь ойида ҳам бу анъана давом эттирилди ва ўз номинацияси бўйича энг яхшилар аниқланди. Улар қуйидагилар:

Энг чиройли гол муаллифи – Дилшод Рахматуллаев («Пахтакор»); 

Энг яхши дарвозабон – Элдор Суюнов (4 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 3 сейв);

Энг яхши мураббий – Бахтиёр Ашурматов (ОКМК - 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият); 

Энг яхши футболчи – Тиаго Безерра («Пахтакор», 4 ўйин, 4та гол, 1та ассист).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид