«Вақф» хайрия жамоат фонди янги лойиҳа бошлаганини маълум қилди
«Вақф» хайрия жамоат фонди кенг кўламли яна бир лойиҳа ишга туширганини маълум қилди. Бу ҳақда фонд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, фонд кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчиси йўқ, чин етим ва муҳтож йигит ва қизларнинг никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиб беради.
Акцияда ҳар бир киши пул ўтказиш ёки кўмак бериш орқали иштирок этиши мумкин.
Биринчи хайрия тўйи ноябрь ойида ўтказиб бериш режалаштирилган.
Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 7630 6808 (Бакиев Ҳаким номида)
Вақф хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳа учун кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!
Акцияга масъул шахс: Абдулазиз Муҳаммадиёров
Мурожаат учун телефон: (99) 888 88 77
Аввалроқ «Вақф» хайрия жамоат фонди эришилган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақда маълум қилган эди.
Мавзуга оид
15:32 / 05.11.2018
Вақф хайрия жамоат фондининг «Меҳр-мурувват карвони» Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлди
15:02 / 05.11.2018
Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги ноёб нусхаси Ўзбекистонга келтирилди
15:41 / 15.10.2018
«Вақф» фонди режалари: чекка қишлоқларда сув чиқарилади, никоҳ тўйлари ўтказиб берилади
23:06 / 19.07.2018