Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 ёшли гроссмейстерга Тошкентдан уч хонали квартира совға қилинди — фото
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган «First Saturday GM» халқаро турнирида ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдоров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажаргани ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланганди.
Ёш гроссмейстерни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ажойиб совға билан мукофотлади.
Жавоҳирга Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Чорбоғ» маҳалласидаги 102-уйдан 3 хонали квартирани тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Совғани тантанали топшириш маросимда президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқов иштирок этишди.
Мавзуга оид
20:26 / 07.05.2026
Синдоров рапид шахматда Гукешга ютқазди
21:01 / 30.04.2026
Доммаражу – Синдоров: жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган ўйин санаси белгиланди
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026