Ўзбекистон | 10:08 / 19.10.2018
7055
2 дақиқада ўқилади

Кўп йиллик дарахтларни кўчмас мулк деб ҳисоблаш таклиф қилинмоқда

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўп йиллик дарахтларни кўчмас мулк деб ҳисоблаш ҳамда уларнинг давлат кадастрини юритиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, дарахтларни ноқонуний кесилишдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс (фуқаролар, уй-жой эгаларининг ширкатлари, маҳаллалар, корхоналар в.б.) ўз ташаббуси билан дарахтларнинг давлат кадастри юритилишини ташкиллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга бўлиши лозим. 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддасига мувофиқ, кўп йиллик дов-дарахтлар кўчмас мулк сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида кўчмас мулк ҳисобланган барча кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги белгиланган.

Мурожаат муаллифининг ёзишича, амалдаги қонунчиликдан унумли фойдаланган ҳолда, ҳудудлардаги дарахтларнинг давлат кадастрида рўйхатдан ўтказиш тизимини йўлга қўйиш лозим. 

Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги ўзгаришларга: 

- дарахтлар аниқ ҳисобининг юритилишига ва инвентаризация қилиниши; 
- дарахтларга бўлган муайян эгалик ҳуқуқининг мустаҳкамланиши ва ноқонуний кесилишдан ҳимояланиши; 
- дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича масъул давлат органлари ва фуқаролар билан мувофиқлаштирилган муносабатнинг юзага келиши; 
- дарахтларга зарар етказилганда ёки кесилганда ўрнини қоплаш бўйича даъволарнинг асосли бўлишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пенсия миқдорини ёшга қараб белгилаш таклиф этилганди.

Мавзуга оид