Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Подольск шаҳрида юз берган ЙТҲда ўзбекистонлик мигрантлар ҳалок бўлди
Москва областида “Сахарово” миграция марказига ишга рухсатнома расмийлаштириш учун кетаётган ўзбекистонлик мигрантлар йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.
Воқеа 17 октябрь куни Москва областидаги Подольск шаҳар округи ҳудудида юз берган. Эски Симферополь шоссесининг 44-километрида Toyota Land Cruiser автомобили йўл четида тўхтаб турган Mitsubishi микроавтобусини катта тезликда келиб уриши оқибатида 4 киши – уч аёл ва бир эркак ҳалок бўлган, яна уч киши оғир аҳволда Подольск шаҳар шифохонасига олиб кетилган.

Mitsubishi Grandis ҳайдовчиси 27 ёшдан 48 ёшгача бўлган ўзбекистонликларни Сахарово қишлоғида жойлашган Кўп тармоқли миграция марказига ишга рухсатнома расмийлаштириш учун олиб кетаётган бўлган.
Йўлда ҳайдовчининг машинаси баллони ёрилади ва у микроавтобусни бир четга тўхтатиб, йўлга белги қўйиш учун кетаётганида ичида мигрантлар ўтирган микроавтобусга катта тезликда қиз бола бошқарувидаги Toyota Land Cruiser автомашинаси келиб урилади.

Тўрт киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна уч киши киши шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
19:44 / 13.12.2025
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди
13:01 / 11.12.2025