Ўзбекистон ва Россия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? (батафсил)
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳар икки давлат раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Хусусан, маросим давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Иқтисодий ҳамкорлик бўйича 2019-2024 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастурни ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Бекзод Йўлдошев ва Россия Федерацияси Фанлар академияси президенти Александр Сергеев «Суффа» халқаро радиоастрономик обсерваторияси номли халқаро илмий-тадқиқот ташкилотини ташкил этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси - «Йўл харитаси»ни;
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимни;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳром Ашрафхонов ва «Алмаз» вакили Андрей Филатов «Ўзбекистон Мустақиллиги» инвестицион блоки доирасида «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини ўрганиш ва ишлатиш орқали Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш бўйича 1-сонли қўшимча битимни;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳром Ашрафхонов ва «Лукойл» ОАЖ президенти Вагит Алекперов «Ўзбекнефтгаз» ва «Лукойл» ўртасида англашув меморандумини;
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Россия Федерацияси маданият вазири Владимир Мединский маданий-гуманитар соҳаларда 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастурини;
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг олий таълим бўйича таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида ҳукуматлараро битимни;
Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши билан Россия ректорлари иттифоқи Умумроссия жамоат ташкилоти ўртасида битимни ҳамда Ўзбекистон Миллий университети билан Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида фанлараро илмий-таълим марказни ташкил этиш тўғрисида битимни;
Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкунов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Москва давлат халқаро муносабатлар институти ўртасида Ўзбекистон Республикасида мазкур институт филиалини очиш тўғрисида битимни;
Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси, Давлат бошқаруви академияси ректори Рустам Қосимов ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартномани;
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қутбиев ва Россия Федерацияси меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин ижтимоий меҳнат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандумни;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати директори Виктор Золотов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимни;
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин музокаралар якуни бўйича икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини.
Мавзуга оид
15:31
Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
13:32
Дума 2025 йилги бюджетни урушга рекорд харажатлар билан қабул қилди
11:53
АҚШ Россиянинг 50 та банкига қарши янги санкциялар киритди
23:01 / 21.11.2024