Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Днестрбўйи аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни енгиллаштирди
Россия президенти Владимир Путин тан олинмаган Днестрбўйи Молдавия Республикаси (ДМР) аҳолисига Россия фуқаролигини бериш тартибини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат 15 май куни РФ ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Фармонга кўра, Днестрбўйида яшовчи барча вояга етган шахслар қатор қўшимча талабларсиз Россия фуқаролиги учун мурожаат қилиши мумкин бўлади. Жумладан, улардан рус тили ёки Россия тарихи бўйича имтиҳон топшириш талаб этилмайди.
Шунингдек, Днестрбўйидаги етим болаларга ҳам васийлари аризаси асосида Россия паспорти бериш имконияти яратилмоқда.
Днестрбўйи — Молдованинг Днестр дарёсининг чап соҳилида жойлашган ҳудуди ҳисобланади. Ўзини мустақил деб эълон қилган ДМР 1990 йилда мустақилликни билдирган, аммо у БМТга аъзо бирор давлат томонидан расман тан олинмаган. Ҳудудда Россия қўшинларининг тезкор гуруҳи жойлашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу апрель ойида “Комсомольская правда”га берган интервьюсида, Днестрбўйида 220 мингдан ортиқ Россия фуқароси яшашини маълум қилган. Ўзини мустақил деб эълон қилган республика аҳолиси эса тахминан 470 минг нафарни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026