Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Теҳрон Москва билан бойитилган уран захираларини Россияга топшириш эҳтимоли юзасидан дастлабки маслаҳатлашувлар ўтказганини тасдиқлади.
Бу ҳақда 15 май куни Al Jazeera телеканали хабар қилди.
Арағчининг сўзларига кўра, Эрон Россиянинг ҳамкорлик қилишга тайёрлигини юқори баҳолаган. Бироқ мазкур масала бўйича якуний қарор АҚШ билан Эрон ядровий дастури юзасидан олиб борилаётган музокараларнинг кейинги босқичида қабул қилинади.
“Ушбу босқичга етганимизда, албатта, Россия билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказамиз ва Россия таклифи ёрдам бера оладими-йўқми — шунга қараймиз”, — деди Эрон ташқи ишлар вазири.
Унинг таъкидлашича, ҳозирча уранни топшириш ҳақида аниқ гап кетмаяпти.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин 9 май куни Москва Эрон уранини қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди. Россия бундай механизмдан 2015 йилдаги ядровий келишув доирасида ҳам фойдаланган.
Шу билан бирга, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига яқин бўлган Tasnim агентлиги Ғарб матбуотида чиққан “Эрон уранни чет давлатга беришга принципиал розилик билдиргани” ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ The Wall Street Journal манбаларига таяниб, Эрон АҚШ билан музокаралар муваффақиятсиз якунланса, уран қайтарилиши шарти билан унинг бир қисмини учинчи давлатга топширишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.
Маълум қилинишича, Вашингтон Теҳронга 14 банддан иборат кенг қамровли таклиф юборган. Унда Эроннинг ядровий қуролдан тўлиқ воз кечиши, 12 йил давомида уран бойитишни тўхтатиши ҳамда 60 фоизгача бойитилган тахминан 440 килограмм уранни топшириши талаб қилинган.
Бунинг эвазига АҚШ санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш ва Эрон активларини муздан чиқаришга тайёрлигини билдирган.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Эроннинг мазкур шартларга жавобини “бутунлай қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаган.
Мавзуга оид
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
20:25 / 07.06.2026
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
19:47 / 07.06.2026
Кемалар Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш учун қанча ҳақ тўлаши кераклиги маълум бўлди
11:53 / 07.06.2026