Жамият | 08:43 / 19.10.2018
13559
1 дақиқада ўқилади

«Ўзпахтасаноат» АЖ ходимлари пахта йиғим-терими ҳашарини ўтказишди

Фото: Ўзпахтасаноат

Жорий йилнинг 13 октябрь куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 170 нафар ходими бошқарув раиси Алишер Мақсудов бошчилигида ўз ташаббусига кўра пахта далаларига ҳашарга чиқишди. Бу ҳақда “Ўзпахтасаноат” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дам олиш кунларида пахтакорларга кўмаклашишни ният қилган ҳашарчилар Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳамза сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги «Худойқул ўғли Сулаймон» фермер хўжалигига ёрдам беришди.

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси А.Мақсудов ҳашарчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пахта даласида теримчилар билан учрашиб, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва биргаликда пахта ҳашарида қатнашди.

Шу куни ҳашарчилар учун тушлик дастурхони ташкил этилиб, иссиқ овқатлар тортилди. Кўтаринки кайфият ва байрамона руҳда ўтган ҳашар давомида ташаббускор теримчилар томонидан 7,5 тонна пахта ҳосили териб олинди.

Фото: Ўзпахтасаноат
Фото: Ўзпахтасаноат
Фото: Ўзпахтасаноат

Мавзуга оид