Ўзбекистон | 11:22 / 19.10.2018
58979
2 дақиқада ўқилади

Кўксарой қароргоҳида Владимир Путинни  расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 19 октябрь куни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими билан бошланди. 

Маросим аввалида одат бўйича президентлар шоҳсупага кўтарилишди. Ҳарбий оркестр ижросида Россия ва Ўзбекистон мадҳиялари янгради.

Фото: Kremlin.ru
Фото: Kremlin.ru

Шундан сўнг президентлар фахрий қоровул олдидан ўтишди.

Фото: Kremlin.ru

Ўзбекистон президенти Владимир Путинни Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ҳамда дипломатик корпус вакиллари билан таништирди.

Фото: Kremlin.ru

Маросим якуниида президентлар яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.

Фото: Kremlin.ru
Фото: Kremlin.ru

Фахрий қоровул мусиқа садолари остида президентлар олдидан саф тортиб ўтишди.

Фото: Kremlin.ru

Бугун Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, 2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги келишув, «Суффа» халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» ва бошқа муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид