Фан-техника | 20:19 / 20.10.2018
9735
4 дақиқада ўқилади

LG TwinWash смарт кир ювиш машинаси

Фото: LG 

Бутун оила ошхонада жам бўлиб, мазали ва фойдали бирор нарса пиширишдан кўра яхшироқ нарса йўқ. Бунда оиланинг энг кичик аъзолари ҳам иштирок этса яхши. Бу ҳолда кийимларда, дастурхонда, девор ва полда доғлар пайдо бўлиши ҳам табиий. Лекин бу шунга арзийдими? Доғ бўлган кийимлар ҳақида эса LG TwinWash ақлли ва эргономик кир ювиш машинаси қайғуради. Иккиталик юклама туфайли сиз иккинчи бўлак кирларни юклаш учун биринчи бўлак ювилиб бўлишини кутишингиз шарт эмас. У билан ҳаммаси осон ва содда.

Фото: LG 

10,5 кг кир юкланувчи асосий барабан  TrueSteam™️ технологияси туфайли кирларни кучли ва гигиеник ювиш имконини беради. Буғ функцияси билан ювиш “Аллергиядан ҳимоя” (Allergy Care), “Буғ билан тозалаш” (Steam Refresh) ва “Буғ билан юмшатиш” (Steam Sof-tener™️) режимларини ишга туширади. Ҳаётингиз сифатини аллергенларсиз соғлом муҳитни таъминлаш орқали яхшиланг.

Фото: LG 

2 кг кир юкланувчи TWINWash™️Mini бўлмаси қўлда ёки аста ювиш учун идеал тарзда мос тушади. Энди сиз кутишингизга тўғри келмайди – озгина кирингизни хоҳлаганча тез-тез ювишингиз мумкин ва сизда кир нарсалар тўпланмайди.

LG кир ювиш машинаси ҳар қандай турдаги матоларни оптимал ювишни таъминлайди. "Ғамхўрликнинг 6 ҳаракати" технологияси туфайли барабан бир неча йўналишда айланиб, матоларни керакли даражада тоза бўлишини таъминлайди.

Фото: LG 

Кир ювиш ва қуритиш машинаси – иккитаси бирда. Бу маиший техника соҳасидаги яна бир етакчи технология. Оилангизга кўпроқ жой ажратиб, уйингизда жойни тежанг. LG кир ювиш ва қуритиш машинаси сизга махсус қуритиш мосламасини ўрнатмасдан туриб кир ювиш ва уни дарҳол қуритиш имконини беради.

Фото: LG 

Тўғридан-тўғри ҳаракат тизимида чўтка ва камар йўқ бўлиб, шу боис кир ювиш жараёнида шовқин анча кам бўлади. Двигателнинг айланиш ўқи ва барабан бир-бирига мослашганлиги туфайли тебраниш даражаси минимал даражага тушади. Бундан ташқари, мотор энергияни тежаш имконини беради. 

LG TwinWash кир ювиш ва қуритиш машинаси нархи билан қуйидаги дўконларда танишиш ва сотиб олиш мумкин:

- “Флешка” технобозори (собиқ Малика)
- «Ипак Йўли» бозори (собиқ Абу-Сахий)
- “GoodZone” магазини ёки 207-03-07 рақамига қўнғироқ қилиш
- MEDIAPARK Bozori тармоқлари
- «Next» КСМдаги LG фирма дўкони ёки 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилиш.

Ижтимоий тармоқлардаги LG Uzbekistan расмий саҳифалари:

Facebook: www.FB.com/LGUzbekistan
Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan

LG Electronics компанияси техникасига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланинг: 0-800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақамга қўнғироқ бепул. Муҳими: рақам тўлиқ терилиши керак.

Фото: LG 

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид