Жамият | 17:19 / 20.10.2018
5101
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Дўстлик” фестивали доирасида китоб ярмаркаси ташкил этилди 

Тошкент шаҳрининг "Сайилгоҳ" кўчаси ҳамда янги рус адабиётининг асосчиси — А.С.Пушкин ҳайкали атрофида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги биринчи ҳудудлараро Форум "Дўстлик" фестивали доирасида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг тизимдаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган ярмаркада ўзбек ва рус адабиётшунос олимлари, ёзувчи ва шоирларининг китоблари арзонлаштирилган нархларда сотувга қўйилди.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 

Шунингдек, маданий тадбирларда мутасадди ташкилотлар томонидан миллий ва замонавий ҳунармандчилик кўргазмаси, ўзбек рассомларининг асарлари, саҳналаштирилган театр томошалари, рақс концерт дастурлари, миллий таомларнинг тайёрланиши ва уларнинг савдоси ҳам ташкиллаштирилди.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 

"Дўстлик" шиори остида маданий тадбирлар ва китоб ярмаркаси давом этмоқда.

Мавзуга оид