Жаҳон | 08:08 / 20.10.2018
19885
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Путин қачон учрашиши мумкинлиги айтилди

Фото: Chris McGrath/Getty Images

Америкалик юқори лавозимли мансабдорнинг айтишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп бу йил Парижда ёки Буэнос-Айресдаги G20 саммитида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, гап Францияда Биринчи жаҳон уруши якунланганининг юз йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлардаги эҳтимолий учрашув ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, икки етакчи 30 ноябрь куни Буэнос-Айресда бошланадиган G20 саммитида ҳам учрашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан суҳбатнинг баъзи тафсилотларини ошкор қилганди.

Оқ уй раҳбарининг Fox Business’га берган интервьюсида айтишича, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда унга Америка сайловларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида айтган.

Мавзуга оид