Спорт | 15:29 / 20.10.2018
38430
1 дақиқада ўқилади

UFC раҳбари Нурмагомедов энди ким билан жанг ўтказиши кераклигини айтди

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дэйн Уайт россиялик жангчи ва ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ким билан жанг ўтказиши лозимлиги ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда у ESPN’га берган интервьюсида маълум қилди.

«Спорт ишқибози сифатида, менимча, Тони Фергюсон жангга лойиқ. Унда камар бор эди, лекин тиззадаги жароҳатидан кейин уни йўқотди. Тони камарни жангда топширмади, худди Макгрегор каби. Бироқ, Конорда имконият бўлди, шунинг учун айнан Фергюсон Ҳабиб билан октагонга чиқишга лойиқ», - деб ҳисоблайди Уайт.

9 октябрь куни Фергюсон Нурмагомедовга қарши октагонга чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди. Америкалик ўзини ҳақиқий чемпион, деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси Макгрегорни кечириб, уни Доғистонга таклиф қилганди.

Мавзуга оид